Хабарларга кўра, бу метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги "Олмазор" бекатидан Спутник массивигача бўлган узунлиги 8 км ер-усти қисми бўлади.
Ҳаммаси бўлиб олтита бекат қурилади. Йўналиш Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчалари орқали Спутник массивидаги Марли кўчасидан ўтади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишларига деярли 4 йил вақт кетади.