Фавқулодда вазият 20 апрелгача амал қилади.
Декабр охирида Туркияда тўнтаришга уриниш борасидаги биринчи суд жараёнлари бошланиб кетди. Исён бўлиб ўтган кечаси Туркия президенти Ражаб Эрдўғонни ҳимоя қилишдан воз кечган 29 та полиция ходими судланганлар курсисида ўтирибди.
Жами тўнтариш иши бўйича 40 мингдан зиёд одам қўлга олинган.
Ўн минглаб давлат хизматчилари ишидан маҳрум бўлди. Бир нечта ОАВ лар ёпилди.
Туркияда давлат тўнтаришига уриниш 16 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтган эди.
Мамлакатда фавқулодда вазият киритилган ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясининг амал қилиши бекор қилинган эди.