Ссылки доступа

Қозоғистон газетаси муҳаррирининг иши судга оширилди


Товламачиликда гумон қилиниб қамоққа олинган Central Asia Monitor газетасининг бош муҳаррири ва «Радиоточка» сайтининг ношири Бигелди Габдуллинга нисбатан қўзғатилган иш судга юборилди, деб Остона прокуратурасига ҳавола қилган ҳолда “Казинформ” агентлиги хабар қилди.

Давлат прокуратурасининг ахборотига кўра, иш Остонанинг жиноий ишлар бўйича туманлараро махсуслаштирилган судига кўриб чиқиш учун юборилган.

Бигелды Габдуллиннинг қўлга олингани тўғрисида коррупцияга қарши хизмати ноябр ўрталарида маълум қилган эди. Суд 17 ноябрда унинг икки ойга қамоққа олинишига санкция берган эди. Тергов фикрига кўра, 62-ёшли Габдуллин “ўзининг ОАВ ларида давлат органларига ахборот ҳужумларини амалга оширган” ва гўёки “мансабдор шахслардан давлат буюртмаларини товламачилик йўли билан олмоқчи бўлган”. Бигелды Габдуллин адвокатлари буни инкор қилишмоқда.

26 декабрда Radiotochka.kz сайтининг бош муҳаррири Бекжан Идрисов
унга ўтказилган босим натижасида Қозоғистондан чиқиб кетганлигини хабар қилган эди. Остона прокуратурасида терговчилар томонидан Идрисовга нисбатан босим ўтказилганлигини рад этишди. Ҳукумат баённомасига кўра, у Габдуллин иши бўйича гувоҳ сифатида ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG