Ссылки доступа

Тоғли Бадахшон ахолиси имтиёзли электр энергияси билан таъминланади


Тоғли Бадахшон автоном вилоятини электр энергияси билан таъминлайдиган Pamir Energy компанияси Ҳамкорлик бўйича швейцария офисининг қўллаб-қувватлаши ёрдамида электрдан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида компания вилоят аҳолиси учун кузги-қишки давр вақтида сарфланган электр энергиясининг нарҳини камайтирди. Масалан, мартдан ноябргача Pamir Energy ҳар ой учун 360 кВт электроэнергия етказиб беради ва бунинг учун унинг нарҳидан 10% ини тўлаш керак бўлади, қолган – 90% ни компания қоплайди, бироқ бунинг учун электр энергияси ҳажмини фойдаланувчилар бир ойга “чўздиришлари” лозим бўлади. Бу жараён субсидия деб аталиб, ушбу электр энергияси қийматли ифодада 70 сомонини ташкил этади (тахминан 10 АҚШ доллари).

Компаниянинг сотувлар ва маркетинг Департаментининг бошлиғи Хотамшо Хушкадамов гапига кўра, бундай ташаббусдан мақсад Помирда ёқилғи ва ўтин етишмовчилиги фонида электр энергиясини тежамли истеъмол қилиш ҳисобланади. Унинг гапидан маълум бўлишича, субсидия олиш учун одамлар электр энергиясини тежаб сарфлашлари лозим бўлади.

ТБАО (Тоғли Бадахшон Автоном Округи) Рушан тумани раисининг биринчи ўринбосари Мажид Мажидовнинг гапига қараганда, бундай чоралар тоғли ҳудудда яшовчиларнинг ташвишини енгиллаштириш ва элкетр энергиясидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ўргатишга имкон беради. ТБАО аҳолиси 300 мингга яқин одамни ташкил этади.

Pamir Energy компанисининг ихтиёрида бугунги кунда 11 та кичик ва ўрта ГЭС лар бор бўлиб, уларнинг энг йириклари «Памир-1» ва «Хорог» ва яна 9 таси вилоят районларида жойлашган. Компания шунингдек Афғонистонга электр энергиясини экспорт қилади.

XS
SM
MD
LG