Ссылки доступа

Афғонистондаги портлашда дипломатлар жабрланди


Афғонистон ҳукуматининг хабар беришича Қандаҳор вилоятида 10-январ кечқурун юз берган портлаш оқибатида камида беш киши халок бўлган, 14 одам яраланган, яраланганлар орасида Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Афғонистондаги элчиси ҳам бор.

Хабарга кўра, порталшдан мақсад Қандаҳор марказидаги қабул маросими бўлган. Маросимда вилоят ҳокими Хамаюн Азизи ва БАА элчиси ҳамда бир нечта ҳукумат вакиллари ва дипломатлар бўлишган.

Тушлик тадбирида ҳозир бўлган маҳаллий маъмуриятнинг матбуот котиби Самим Кхпалвакнинг айтишича, портлаш ускунаси ҳойнаҳой диванларда бўлган. БАА Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлаб, мамлакат элчиси Жума Муҳаммад Абдулла ал-Кааби ва қатор дипломатлар бу "қабиҳ теракт" оқибатида яраланган, деди.

БАА қўшинлари АҚШ ҳарбий кучлари 2001 йилда кирганидан сўнг Толибон режими қулаганидан буён Афғонистонда. Ҳозирча бу хужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Ушбу воқеадан бир неча соат олдин Қобулдаги парламент биноси олдида иккита портлаш содир этилган. Бунинг оқибатида ўнлаб одамлар халок бўлган ва яраланган.

XS
SM
MD
LG