Ссылки доступа

Албек Ибраимов Бишкек ҳокими этиб қайтадан сайланди


Албек Ибраимов қайтадан Бишкек ҳокими этиб сайланди. Унга Бишкек шаҳар Кенгашининг 29 депутати ўз овозини берган бўлса, Нурдин Абдилдаев учун 12 та депутат овоз берди. 2 депутат барчасига қарши чиқди.

Эълон қилинганиденк, БШК нинг кўпчилик коалицияси ҳокимликка шаҳар бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Албек Ибраимов номзодини қўйган эди. «Онугуу-Прогресс» мухолифлик фракцияси - Нурдин Абдилдаев номзодини қўйган.

Қонунчиликка биноан, ҳокимни сайлаш яширин овоз бериш йўли билан шаҳар кенгаши депутатлари томонидан амалга оширилади. Умумий депутатлар сонининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда сайловлар ҳақиқий ҳисобланади.

Бишкек шаҳар кенгашида 45 та депутат бор.

XS
SM
MD
LG