Ссылки доступа

Ислом Каримовнинг китоби сотилиш бўйича биринчи ўринни олди


Тошкентдаги "Китоблар олами" савдо ярмаркасида 2016 йилда Ўзбекистонда энг кўп сотилган китоблар рейтинги эълон қилинди.

«Сиёсий-иқтисодий адабиётлар» бўлимида биринчи ўринни Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китоби эгаллади. Биринчи президентнинг яна уч асари шу жанр бўйича энг машҳур китоблар бешталигига кирган, деб хабар беради маҳаллий ОАВлар.

Маънавий-маърифий адабиётлар ичида Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар», «Одамийлик мулки» асарлари ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Руҳий тарбия» асарлари энг оммабоп адабиётлардан бўлган.

«Бадиий адабиёт» бўйича Ўзбекистонлик ўқувчилар Ўткир Хошимов, Марсел Брион ва Чингиз Айтматов асарларини афзал кўришган. Ёш ўқувчилар эса Худойберди Тўхтабаев, Джонатан Свифт ва Ғофур Ғулом асарлирига кўпроқ қизиқиш билдиришган.

XS
SM
MD
LG