Ссылки доступа

Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистондаги ягона ўзбек театрига ёрдам беради


Яқин кунларда Ўзбекистон делегацияси қирғиз ҳукумати билан ёпиқ эшиклар ортида музокаралар бўлиб ўтган Ўшга (Қирғизистон) ташриф буюрди. Меҳмонлар шунингдек Бобур номидаги ўзбек академик театрига келиб кетишди, актерларнинг иш жараёни билан танишишди.

Театр раҳбари Набижон Мамажоновнинг гапларига қараганда, артистлар билан учрашув вақтида Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Ўзбекистон театрга моддий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

– Ўзбекистон Бош вазири Адҳам Икромов гапларига кўра, Маданият ишлари вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар бор. У шунингдек бу пуллар 50 минг АҚШ долларини ташкил этишини айтиб ўтди. Улар нимага сарф этилишини вақт кўрсатади. Менга Ўзбекистоннинг маданият ишлари вазирлигига боришим кераклиги ва у ерда ускунани олиб, ишни бошлашим лозимлигини айтишди, – дейди Бобур номидаги ўзбек академик театрининг раҳбари.

Унинг гапларига қараганда, шу йили театр подшоҳ ва шоир Бобур Мирзо тўғрисида спектакл қўйишни режалаштирган. «Пьесани биз Ўзбекистондан олдик ва энди бу мамлакат ҳукумати бизга костюмлар, декорациялар, стенография борасида ёрдам кўрсатмоқчи. Келажакда биз бу саҳна томошасини томошабинларимизга кўрсатишни режалаштирганмиз. Шунингдек бизга Бобур яшаб ўтган жойлар – Андижон, Ахсикент, Фарғона водийси ва Наманган бўйича гастроллар ташкил этишни таклиф этишди, – деди Набижон Мамажонов.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида фақатгина сиёсий эмас, балки маданий алоқалар ҳам тўхтатиб қўйилган эди. Набижон Мамажоновнинг гапларига кўра, Бобур номидаги театр охирги марта Ўзбекистонга гастроллар билан 17 йил олдин ташриф буюрган. «Ўшанда Амир Темур фестивали уюштирилган эди. Бу бизнинг қўшни мамлакатга охирги гастролларимиз бўлди. Бироқ бизнинг чегараларни яна очишса, биз яна гастроллар билан Ўзбекистонга келиб кета оладиган бўламиз», – деб айтди Набижон Мамажонов.

XS
SM
MD
LG