Ссылки доступа

Россия ва Туркия биргаликда ИД қарши авиазарбалар берди


Россия Туркия билан биргаликда биринчи марта Суриядаги “Исломий давлат” экстремистик гуруҳининг аъзоларига қарата авиазарбаларни амалга оширганлигини хабар қилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг вакили, генерал-лейтенант Сергей Рудской гапига қараганда, парвозларни Россия ҲҲК нинг тўққизта самолети ва саккизта турк самолётлари амалга оширишган. Зарбалар 18 январда Алеппо провинциясининг Аль-Баб шаҳарчасига қарата берилган. Турк ҳарбий қўмондонлиги мамлакатнинг ҲҲК Россия билан мувофиқлаштирилган авиаҳужумлар қилишганлигини тасдиқлади.

Анқара ва Москва ўртасидаги муносабатлар 2015 йилда турк-сурия чегарасида россиялик қирувчи самолет уриб туширилганидан кейин кескин ёмонлашиб кетган эди. Бироқ яқин орадан бери икки мамлакат биргаликда Сурия президенти Башар Асад режими билан қуролланган мухолифлик гуруҳлари ўртасидаги кейинги ҳафтада Қозоғистонда бўлиб ўтиши кутилаётган тинчлик музокараларини мувофиқлаштириб туришмоқда. Россия Асадни, Туркия эса – уни ағдариб ташлашга уринаётган исёнчиларни қўллаб-қувватламоқда.

XS
SM
MD
LG