Ссылки доступа

Павлодарда мактаб ўқувчиси осилган холда топилди


Павлодар вилоятининг Железинск туман марказида, бешинчи синф ўқувчиси ўзи яшайдиган уйда осилган холда топилган. Хабар қилинишича, боланинг танасини 18 январ кечқурун ишдан келган онаси кўриб қолган.

Маҳаллий таълим бўлимининг вакилларига кўра, бола соғлом оиладан бўлган. Ота-онаси иккаласи ҳам ишлаган, халок бўлган бешинчи синф ўқувчисининг кичкина укаси қолган.

Полиция ўз жонига қасд қилиш дея тахмин қилинаётган ишни тергов қиляпти. Железинкадаги 10-яшар бола ўқиган ўрта мактабда суриштирув ишлари олиб бориляпти, деб хабар беришди туман таълим бўлимидан.

Қозоғистон дунёнинг ўз жонига қасд қилиш холатлари кўп учрайдиган мамлакатлари орасида ҳисобланади. Қозоғистон Бош прокуратурасига кўра, 2015 йилда мамлакатда 201 ўспирин ўз жонига қасд қилиб ҳаётдан кўз юмган, бу 2014 йилдагига нисбатан 4,7 фойизга кўп.

XS
SM
MD
LG