Ссылки доступа

Душанбеда қоррупцияга қарши муассаса ҳокимият фаолиятини текширмоқда


Tajikistan -- Administration Building Dushanbe, undated
Tajikistan -- Administration Building Dushanbe, undated

Тожикистон президенти ҳузуридаги Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Душанбе маъмуриятида бюджет маблағларини ўзлаштириш бўйича шикоятлар юзасидан терговни бошлади. Гап оҳирги йиллари Душанбе шаҳри бош режасини амалга ошириш даври ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда журналистлар билан суҳбат давомида агентлик бошлиғи ўринбосари Илёс Идрисзода хабар қилди. У тергов учун асос бўлиб пойтахт аҳолининг шикоятлари сабаб бўлди, деб қўшимча қилди.

Агентлиқ раҳбарининг ўринбосарига кўра, бюджет маблағларини сарфлаш фактлари "Ҳаммабоп уй-жой» лойиҳани амалга оширишда ва бир қатор Душанбе ҳокимлиги муассасаларида текширилади. Агентликка ҳокимликда коррупция фактларини тергов қилиш сўровнома билан Душанбе маъмуриятининг ҳозирги раҳбари Рустам Эмомали ҳам мурожаат қилган, деди Илёс Идрисзода. Тожикистон коррупцияга қарши кураш агентлиги собиқ рахбари, Тожикистон президентининг тўнғич ўғли Рустам Имомали Душанбе ҳокими Махмадсаид Убайдуллоев лавозимини икки ҳафта олдин эгаллади. Махмадсаид Убайдуллоев ўтган 20 йил шаҳар маъмуриятини борқариб келган. Собик ҳокимининг реакцияси ҳали номаълум.

"Ҳаммабоп уй-жой" лойиҳаси Душанбе шаҳрида пойтахт ҳокимлиги кўмагида 2013 йилда ишга туширилган ва арзон уйларнинг биринчи эгалари 2015 йили сентябр ойида калитларни қўлга олишлари кутилаётганди. Лекин қурилиш чўзилиб кетиши омонатчиларни ташвишга солди. Уларнинг баъзилари, бошпанасиз ва пулсиз қолишдан қўрқиб, ўз маблағларини қайтаришини талаб қилишди.

Лойихҳанинг 70% уйлари омонатчилар маблағларига қурилиши кўзда тутилган. Биринчи ҳисса уй қийматининг 50%ни ташкил этиб, қолган қисми "Ҳаммабоп уй-жой" ҳисобига пул ўтказиш йўли орқали ҳар ой тўланади.

Махмадсаид Убайдуллоев Тожикистон парламенти юқори палатасининг раиси, яъни давлатнинг иккинчи расмий шахси ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG