Ссылки доступа

Туркманистон Россияга элтувчи темир йўл қурилишидан ҳавотирда


Туркманистон тожик мулозимининг Туркманистон ҳудуди орқали Россияга темир йўл қуриш ҳақидаги баёнотидан сўнг ҳавотирга тушган.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг чоршанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, "Тожик темир йўллари" компанияси раҳбари ўринбосари Усмон Қаландаровнинг тахмин қилинган баёноти "ахлоққа зид".

Тожикистон ОАВларида Қаландаровнинг 24 январ куни омма олдида Тожикистон мамлакатни Ўзбекистон орқали Россия билан боғловчи темир йўл қуришни муҳокама қиляпти ва йўлнинг бир қисми Туркманистон орқали ўтиши мумкин деган гаплари келтирилган.

Туркманистон ТИВ бу айтилган гаплар икки томонлама ва минтақавий ривожланишга ҳисса қўшмайди ва Тожикистон бундай баёнотга раддия бериши керак деб ҳисоблайди. ТИВнинг баёнотида айтилишича, Туркманистон ва Тожикистон Туркманистан — Афғонистон — Тожикистон темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширилишида иштирок этяпти, Туркманистон бу қурилишнинг биринчи босқичини ноябр ойида тугатган.

Вазирликнинг баёнотида Туркманистон Тожикистон билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлиги айтилади ва Тожикистон ҳукумати "Тожикистон расмийларининг дўстона муносабатларга зид баёнотини кўриб чиқади" деган умиддалиги билдирилади.

XS
SM
MD
LG