Ссылки доступа

Остонада прокурорлар иши танқид қилинди


Қозоғистон Бош прокурори прокуратуранинг 2016 йилдаги иши якунлари ва келгуси вазифаларга бағишланган мажлисда ўз ходимларининг ишини танқид қилди.

Жакип Асановнинг айтишича, прокуратурада кўплаб «халол ходимлар» бор ва кўплаб, унинг таърифича, «фойдасиз одамлар» ҳам бор. Бош прокурор «гўёки ташкилот ходимлари эрталабдан то кечгача давлат учун фойдали иш билан шуғулланишяпти деган пуч ҳаёл"га бормасликка чақирди. "Замон билан ҳамнафас" ходимлар ҳақида гапирар экан, Асанов ҳамкасбларини ўз ишларига ёндашувни, менталитет ва фикр юритишни тубдан ўзгартиришга чақирди.

Президент ёрдамчиси — Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби Владимир Жумаканов ўтган йили прокуратура биноси олдида содир этилган ўзини-ўзи ёқиб юбориш холатлари ҳақида гапириб, ходимларни қонунчиликка амал қилиш назоратини кучайтиришга чақирди.

Жамбул вилоятида яшовчи Майра Рисманова 6 декабр куни Остонада ўғлининг қамалишига қарши норозилик белгиси сифатида Бош прокуратура биносига кириш-чиқишни назорат қилиш жойида ўзини ёқиб юборган эди. Бир неча кун ўтиб у касалхонада оламдан ўтган. Бош прокуратурада халок бўлган аёлнинг қариндошларига текширув ўтказишни ваъда қилишган. 22 декабрда эса Чимкент шаҳрининг вилоят прокуратураси биноси олдида тадбиркор Нуркен Айнабеков ўзининг устидан ёнилғи тўкиб ёқиб юборган. Ўзини ёққан пайтда у қаллоблик деб тахмин қилинаётган ишда гумондор бўлган.

XS
SM
MD
LG