Ссылки доступа

Донбассда вазият кескинлашяпти, йўқотишлар кўпайяпти


Донецк шаҳар четида жойлашган Авдеевка ишлаб чиқариш ҳудудида душанба эрталаб учта украин солдати халок бўлган, ўндан ортиғи яраланган. Ундан олдинги кун эса, расмий маълумотларга кўра, бешта ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Ушбу ҳудуддаги вазиятнинг кескинлашуви якшанбадан бошланган. Киев ва ўзини-ўзи "Донецк халқ республикаси" деб эълон қилган томон вакиллари бир-бирларини ҳудудларига бостириб кирганликда айблашяпти.

Украина Мудофаа вазирлигининг версиясига кўра, вазият якшанбага ўтар кечаси Авдеевкадаги украина армиясининг позициялари кучли ўққа тутилганидан ва сўнгра штурм қилинганидан кейин кескинлашиб кетган. Донецкдаги "Бригада "Восток" ДНР" қуролли уюшмаларининг асосчиларидан бири Александр Ходаковскийнинг Би-би-си рус хизматига хабар беришича, фаол жанговар харакатларни украина кучлари бошлаган. Унинг таъкидлашича, булар Украина Қуролли кучларининг доимий бўлинмалари эмас, балки кўнгиллилар батальонидан бири бўлган. Ушбу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Душанба куни Берлинда Украина президенти Петр Порошенко билан Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Канцлер Донбассдаги воқеалар ривожидан ҳавотир билдириб, вазиятни тинч йўл билан хал қилиш учун Минск келишувининг шартларига амал қилиш кераклигини айтган.

XS
SM
MD
LG