Ссылки доступа

Қозоғистон нефтчилар касаба уюшмасининг раҳбари ҳибсда қолди


Остона шаҳар суди 30 январ куни Oil Construction Company (OCC) компанияси касаба уюшмаси раҳбари Амин Елеусиновга чиқарилган суд ҳукмини ўзгартириш бўйича аризани қайтарган. Елеусинов Мангистау вилоятидаги юзлаб нефтчиларнинг кўп-кунлик очлик акциясини бошқарган.

Ўтган ҳафта у ва ОСС нефтсервис компанияси касаба уюшмасининг меҳнат инспектори Нурбек Кушакбаевларни Актаудан Остонага олиб кетишган ва жиноий айбловлар асосида икки ойга ҳибсга олишган. Адвокатнинг айтишича, Елеусиновни касаба уюшманинг пулларини ишлатиб юборганликда, Кушакбаевни эса ноқонуний иш ташлашни давом эттиришга чақирганликда айблашяпти.

ОСС компанияси нефтчиларининг очлик акцияси январ ойида икки ҳафта мобайнида касаба уюшманинг Актау шаҳридаги офиси биносида ва нефтчиларнинг Каламкас ҳамдаЖетибай конларидаги иш жойларида бўлиб ўтган. Нефтчилар Қозоғистон мустақил касаба уюшмалари конфедерациясининг бекор қилинмаслигини талаб қилишган, улар талабларини ҳукумат ва ҳокимиятдаги «Нур Отан» партиясига етиб боришини исташган.

Нефтчиларнинг очлик акцияси 21 январ куни Актау шаҳар прокурори уларнинг тарқалишини талаб қилгандан сўнг тугаган. Куни кеча маҳаллий суд уларнинг ҳаракатларини ноқонуний деб топди. 19-дан 24-январгача 63та нефтчининг ишлари фуқаро ва маъмурий судларда кўриб чиқилди.

XS
SM
MD
LG