Ссылки доступа

Туркманистон бош вазир ўринбосари ўзини ўлдирди


Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Ботир Эрешов ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмди. Манбалар хабар қилишича, ўз жонига қасд қилиш унинг ўғли қамоққа олинганидан кейин содир бўлди.

Саноат комплекси учун жавобгар бўлган Ботир Эрешов ўз жонига қасд қилиб ҳалок бўлгани тўғрисида 3 майда расмий туркман ОАВлари хабар қилишди.

Ушбу манбаларга кўра, Ботир Эрешов унинг ўғли йирик миқдордаги пуллар билан қўлга тушиб, қамалганидан кейин бир неча кун ўтгач ўз-ўзини ўлдирган. Ҳукумат тузилмаларига яқин бўлган битта манба ўғли қамоққа олинганидан кейин Эрешов орқасидан таъқиб қилиш бошланганини таъкидлаб ўтди.

«Унинг ўғли йирик миқдордаги пул билан ушлаб олинди. Таъқиб қилиш бошланди, бунинг устига турли томонлардан уни қамоққа олиш яқин орада бўлиши тўғрисида огоҳлантиришди. Шундан кейин осиб ўлдириш орқали ўз жонига қасд қилиш содир бўлди. Унинг жасадини олиб кетишди ва уч кун ҳеч кимга беришмади. Кейин жасадни беришди ва тасдиқланмаган маълумотларга кўра у асли туғилган Ўзбекистон ҳудудида дафн этилди. Ўғли эса ҳозиргача қамоқда ўтирибди», - деб уқтириб ўтади манба.

«Хроника Туркменистана» сайтида айтилишича, Эрешов Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидаги оилавий қабристонида дафн этилди.

XS
SM
MD
LG