Ссылки доступа

Трамп Маҳмуд Аббос билан учрашиш учун Вифлеймга боради


АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга ўз ташрифининг иккинчи кунида Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиши учун Вифлеймга боришни режалаштирмоқда.

23 май кунига мўлжалланган Аббос билан музокаралар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан ўтказилган учрашув ва Иерусалимдаги Ғарбий деворга ташрифлардан сўнг бўлиб ўтади.

Трамп АҚШ Президентлари орасида биринчи бўлиб “Йиғи девори” деб ҳам аталадиган Ғарбий девор ёнида бўлди.

Ўзининг дастлабки хориж сафари давомида Трамп ўзи “якуний битим” деб атайдиган – исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тинчлик келишувига эришишга уринмоқда. Расмий шахслар маълум қилишича, Трампнинг Иерусалимдан Вифлеймга 20 дақиқалар давом этадиган сафари кучайтирилган хавфсизлик чоралари асносида бўлиб ўтади. Трамп Ғарбий қирғоқдаги ажратиб турувчи тўсиқдан ўтиши лозим бўлади. Исроилни Фаластин ҳудудларидан ажратиб турувчи бу тўсиқнинг умумий узунлиги 700 километр атрофидаги масофани ташкил қилади.

Аббоснинг ёрдамчиси Ҳоссам Зомлот «Агар президент Трамп воситачи бўлишни истаса ва бизни тарихий келишув, якуний битимга олиб келса, биз унинг шериклари бўлишга тайёрмиз», деб айтди AFP агентлигига.

XS
SM
MD
LG