Ссылки доступа

Қирғизистонда ўзини портлатишни тайёрлаган гуруҳ аъзоси қўлга олинди


Миллий хавфсизлик қўмитаси 6 июнь куни халқаро террорчилик гуруҳи аъзоси, фуқаро М. А.ни террорчилик ҳаракати содир этишга тайёргарлик босқичида қўлга олди. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизмати хабар берди.

Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, гумон қилинувчи ҳудкуш сифатида мина қўйиш-портлатиш ва махсус ғоявий тайёргарликдан ўтган, қўлбола портлатиш мосламаси (ҚПМ)ни йиғишни амалга оширган ва халқаро террорчилик ташкилоти (ХТТ) бошлиқларининг кўрсатмасига биноан, одамлар кўп йиғиладиган жойда ўзини портлатиш содир этишга тайёрланган.

«Ушланган шахснинг яшаш жойи бўйича тергов-оператив тадбирлари ўтказилганда, ҚПМнинг таркибий қисмлари, портлатиш мосламаларини тайёрлаш бўйича йўриқномалар, аудио ва видеоматериаллар ҳамда экстремистик мазмундаги адабиётлар, жанговар гранаталар, турли калибрдаги ўқ-дорилар олинди», - дейилади хабарда.

Жиноят иши қўзғатилган, қўлга олинган шахс ДМХҚнинг тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Бугунги кунда Қирғизистонда 20 та ташкилот тақиқланган террорчилик ташкилотлари ҳисобланади. Уларнинг фаолиятига Республика суд органлари томонидан тақиқ қўйилган. ҚР ДМХҚнинг охирги маълумотларига қараганда, бугунги кунда Сурия ва Ироқ ҳудудида 600 нафар атрофидаги қирғизистонликлар бор.

XS
SM
MD
LG