Ссылки доступа

Президент Трамп ФТБга янги раҳбар номзодини тавсия қилди


АҚШ Президенти Дональд Трамп адвокат Кристофер Рэйни Федерал Тергов бюросининг янги директори этиб тасдиқлади.

Шарҳловчиларнинг сўзларига қараганда, Рэйнинг обрўси ҳар икки партиядан сайланган халқ вакиллари ўртасида жуда ҳам баланд. Шу сабабли ҳам унинг номзоди Сенатда ҳеч қандай тўсиқларсиз тасдиқланиши мумкин.

Президент ўз қарорини «Твиттер» орқали маълум қилди. Бу қарор билан Конгрессдаги партиядошлари аввалдан огоҳлантирилмади.

2003 йилдан 2005 йилга қадар Кристофер Рэй Бош прокуратура хузуридаги Тергов қўмитасига раҳбарлик қилган. Ундан аввал эса прокурор сифатида 11 сентябрь ҳодисалари билан боғлиқ террор тармоғини фош қилиш билан шуғулланган, касодга учраган Enron компаниясининг коррупциялашган раҳбарларига нисбатан очилган шов-шувли ишни назорат қилган. Рэй хусусий адвокат сифатида фаолият юритган вақтида унинг мижозлари орасида Нью-Джерси штати губернатори Крис Кристи ҳам бор эди.

Рэйдан аввал ФТБ директори лавозимида Джеймс Коми ишлаган эди. У 9 май куни президент Трамп фармони билан мансабидан озод қилинди. 8-июнь, пайшанба куни Коми Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитасида чиқиш қилади. Эслатиб ўтамиз, бу қўмита ўтган йили АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайлов компаниясига Россиянинг эҳтимолий аралашувини тергов қилмоқда.

XS
SM
MD
LG