Ссылки доступа

Тошкент вилояти мактабларида Мирзиёев келишига “Зарбдор 10 кун” эълон қилинди


Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси мактабларни президент Мирзиёев ташрифига тайёрлаш учун ўн кунлик “зарбдор кун” эълон қилди.

Бошқарманинг таълим муассасаларига юборган хатида мактаблар раҳбарияти “педагог ходимлар таркибидан учрашув жараёнида сўзга чиқувчиларни тайёрлаш”, таълим муассасаларига райҳон ва гуллар экиш, дарахтларга шакл бериш, ҳожатхонани тозалаш ҳақида ёзилган.

Тошкент вилояти Зангиота туманининг мактабларидан бирида ишлайдиган ўқитувчи мактаб раҳбариятига ҳар бир синфхонани бошқарма айтгандек даражада таъмирлаб, жиҳозлаш учун 120-180 минг доллар кераклигини айтмоқда. "Бундан ташқари буғдой ўримида қатнашиш ва пахта теримига пул тайёрлаб қўйиш ҳам эслатилди. Роса жонга тегиб кетди булар. Ғирт мардикорга айлантириб олишди, биз, ўқитувчиларни”, - дейди ўқитувчи.

Оҳангарон туманидаги 59-умумтаълим мактабининг ўқитувчиларидан бирининг айтишича, моддий базаси хароб бўлган мактабни сал эпақага келтириш учун қўшни мактаблардан жиҳозлар ижарага олинган. "Мактабга ҳеч нарса берилмаган, на жиҳоз, на компьютер, ҳатто кўргазмали қуроллар йўқ. Президент келади дегандан сўнг, тумандаги бошқа мактаблардан ижарага нарса таший бошладик. Кимё хонасига стол-стул, шкаф олиб келдик”, - дейди ўқитувчи.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг мулозими Ҳаёт Валиев барча таълим муассасаларида “10 кунлик зарбдор кун” эълон қилинганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG