Ссылки доступа

Назарбоев Қозоғистон тараққиёти Хитой билан боғланишини айтди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашар экан, Қозоғистоннинг тақдири Хитой билан боғлиқ эканлигини айтди. Назарбоев Хитойни нафақат, «яқин қўшни», балки ишончли муносабатлар ўрнатилган «дўст ва ҳамкор»лигини таъкидлади.

Назарбоев ўз сўзида мамлакатлар ўртасида ҳал қилинмаган масалалар йўқлигини эслатиб ўтди. «Хитой тўғридан тўғри сармоя киритиш, кредит ажратиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича Қозоғистоннинг асосий ҳамкорига айланди. Энг асосийси – биз энергетика ҳамкорлиги масаласини ҳал қилдик. Қозоғистон нефтининг 25 фоизи Хитой компаниялари томонидан қазиб олинмоқда. Айни дамда бу компаниялар шартномаларни узайтириш масаласини ўртага ташламоқда. Биз бу масалага диққат билан қараймиз, чунки улар яхши ҳамкорлардир»,- деди Қозоғистон президенти.

Маълум бўлишича, бугун Қозоғистон энергетика вазири Қанат Бозумбаев ва Хитой миллий нефт-газ корпорацияси (CNPC) директорлар кенгашининг раиси Ван Илинь Остонада шартномалардан фойдаланишни уч йил муддатга узайтиришга қаратилган меморандумни имзолашган.

Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, Остона 51 та ишлаб чиқариш корхонасини Хитойдан Қозоғистонга кўчириш устида иш олиб бормоқда. УСи Цзиньпин томонидан илгари сурилган «бир макон-бир йўл» дастурини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Чунки бу дастур, давлат раҳбарининг ибораси билан айтганда, Қозоғистоннинг «Нурли жол» дастурига тўла мос келади.

«Биз Сизнинг Хитойни ривожлантириш, Хитойни жаҳонда тутган мавқеини ўрнига қўйиш режаларингизга яхши ният билан муносабатда бўламиз. Хитой йилдан йилга ўзи эгаллаши керак бўлган ўринни эгаллаб бормоқда. Биз ҳамиша сиз билан бўлишдан хурсандмиз»,- деди Қозоғистон президенти.

XS
SM
MD
LG