Ссылки доступа

Киев полицияси АҚШ элчихонаси ҳудудидаги портлаш ҳақида хабар берди


Украина ҳукумати Киевдаги АҚШ элчихонаси ҳудудида қурилма портлагани ҳақида хабар бермоқда. Бу портлаш оқибатида одамлар қурбон бўлмаган.

Киев полицияси бугун хабар қилишича, портлаш Шевченск районида жойлашган элчихона биносида ярим тунга яқин юзага келган.

«Терговчилар номаълум шахс дипломатик ваколатхона ҳудудига тури аниқланмаган портлаш қурилмасини ташлаб кетган», - дейилади полиция баёнотида. Унда, шунингдек, ушбу факт бўйича тергов бошланганлиги ҳақида айтилмоқда.

Элчихонада ҳозирча бу ҳодисага изоҳ берилмади.

XS
SM
MD
LG