Ссылки доступа

Остонада ШҲТ саммити иш бошламоқда


Бугун Остонада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити очилади. Унинг ишида ташкилотга аъзо мамлакатларнинг давлат раҳбарлари иштирок этади.

Қозоғистон ҳукумати, асосий тадбирлари 9 июнга белгиланган бу саммитни «тарихий», дея атамоқда.

Саммитда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонинг тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириши кутилмоқда. Саммит якунида қатор ҳужжатлар, жумладан Остона декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Айни дамда ШҲТга Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой ва Россия аъзодир. Ташкилотнинг олий органи бўлмиш Давлат раҳбарлари Кенгашининг ишида иштирок этиш учун 7 июнь куни Остонага Хитой раиси Си Цзиньпин етиб келди. Россия президенти Владимир Путиннинг бугун келиши кутилмоқда. Уларнинг ҳар иккиси Остонада EXPO 2017 халқаро кўргазмасининг очилиши тадбирларида ҳам иштирок этади.

XS
SM
MD
LG