Рустам Усмонов 19 йиллик қамоқ жазосидан сўнг 2017 йил 14 февралида озодликка чиқди. Ўзининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига ёзган аризасида Рустам Усмонов ўзини президент аппарати ходими деб таништирган “қайсидир Дилшод Исмоилов” ундан 60 миллион АҚШ долларини қўрқитиб ундирганига шикоят қилди.
Рустам Усмонов у прокуратуранинг масъул ходими билан суҳбатлашишга ва унга ёрдам беришга ваъда берганини гапириб берди Унинг гапларига қараганда, у бизнес режа тузишни бошлаб юборган ва 400-500 та одамни иш билан таъминлашга тайёр.
Маълумоти бўйича иқтисодчи бўлган Рустам Усмонов 1948 йилда Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида туғилди. 1987 йилда у Ўзбекистонда асаларичилик корхонасини очди, сўнгра Марказий Осиё иқлимига мослаштирилган ёмғир чувалчангларни етиштириш орқали году миллионлаб пул ишлади. Чувалчанглар орқали у биогумус ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
1992 йилда тадбиркор Ўзбекистондаги биринчи хусусий банк бўлган «Рустамбанк»га асос солди. Бир оз вақт ўтгач у Ўзбекистон президенти Ислом Каримов назарига тушиб қолди. 1988 йил 19 октябрида Андижон вилояти суди Рустам Усмоновни фирибгарлик ва хорижий валютанинг ноқонуний олди-соттиси айбловлари билан 14 йилга озодликдан маҳрум этди. Озодликка чиқишдан бир неча кун олдин колониянинг ички тартибини бузганлик учун унинг қамоқ муддати яна 5 йилга чўзилган эди.