Ссылки доступа

HRW Гуттеришни Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари тўғрисида гапиришга даъват қилмоқда


Ҳуқуқ ҳимоячилари БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Марказий Осиёга олти кунлик ташрифи доирасида уни инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги масалани кўтаришга чорлашмоқда.

HRW фикрига кўра, бош котиб МО раҳбарлари муайян яхшиланишларга, хусусан намойишларни тарқатишни, қийноқларни ва сўз эркинлигини куч билан босишни тўхтатишга эришишларини қаттиқ туриб ҳимоя қилиши лозимлигини уқтириб ўтишди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрига кўра, Гутерриш Қозоғистонни БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги яқин орада бўладиган бир ярим йил вақтни инсон ҳуқуқларининг бузилишида айбдор бўлганларни жазоланишини таъминлаш йўлида фойдаланишга даъват қилиши лозим. HRW таъкидлашича, президент Мирзиёев қамоқхоналардан бир қатор сиёсий маҳбусларни озод қилгани ва халқаро ташкилотлар билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини изҳор қилганига қарамай, мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан бўлган вазиятда сезиларли яхшиланишлар амалга ошмаган.

HRW Гутерришни 2010 йилдаги Ўшда бўлиб ўтган этник тўқнашувлар натижасида умрбод озодликдан маҳрум қилинган фуқаролик фаоли бўлмиш Азимжон Асқаров атрофидаги вазиятга эътибор қаратиши лозимлигига даъват этди.

12 июнда Антониу Гутерриш Тожикистонга ташриф буюради ва ўзининг турнесини Туркманистонга бориш билан якунлайди. Ташриф чоғида иккала давлат президентлари билан учрашувлари режалаштирилган. Туркманистонга Бош котибнинг 2015 йилдаги Тожикистон ислом тикланиши Партияси (ТИТП) ман этилганидан кейин турли айбловлар билан юздан ортиқ фаоллар ва юристларнинг қамоқ муддатларига ҳукм этилган Тожикистонга ташрифи сўнгги икки ўн йиллик давомида ана шу мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг энг оммавий бостирилиши фонида бўлиб ўтади, дейилади HRW баённомасида.

XS
SM
MD
LG