Ссылки доступа

Қозоғистонда масжиддаги ибодат вақтида баланд овозда “Омин” деган фуқаро жаримага тортилди


Ғарбий Қозоғистон вилояти Уралск шаҳар Маъмурий суди 40 ёшли маҳаллий аҳоли вакили Марат Муханбетовни ўтган йилнинг декабрь ойида Уралск Жоме масжидида намоз ўқиётганида баланд овозда “Омин” дегани учун жаримага тортди.

"Муханбетов диний аньаналарни бузиб, шу билан бирга шариат бўйича диний ибодатга қаршилик қилган ва динга ҳурматсизлик кўрсатган” дейилади суд қарорида. Шариатга мос иш қилмаган эркак 80 минг тенге ( $250 дан сал кўпроқ) миқдорида жаримага тортилди.

Ғарбий Қозоғистон ички ишлар департаменти матбуот хизмати тарқатган пресс-релизда жаримага тортилган "М" исмли фуқаро “зарарли диний оқимнинг”, яъни салафизмнинг тарафдори экани таъкидланади. Муханбетовнинг ўзи бу айбловларни инкор қилар экан, жарима тўлашга имкони йўқлигини айтмоқда. Унинг қарамоғида мунтазам равишда дори-дармонга муҳтож бўлган ногирон ота-онаси бор. Бунинг устига унинг доимий иш жойи йўқ.

Қозоғистон масжидларида диндорларнинг “Омин”ни қандай айтишлари назорат қилинади. Салафийлар ҳар бир ракатдан сўнг баланд овозда “Омин” дейишади, Қозоғистон учун анъанавий бўлган диний оқим тарафдорлари эса овоз чиқармай айтишади.

Ибодат вақтида баланд овозда “Омин” дейилиши билан боғлиқ ҳодиса учун суд қарори бундан аввал Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳрида ҳам чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG