Ссылки доступа

Трампнинг адвокати Жеймс Коми томонидан билдирилган айбловларни рад қилди


ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Коми АҚШ президенти Дональд Трамп ФТБ "катта муаммоларни" бошидан кечирмоқда деганида "ёлғон" гапирган, деб эълон қилди.

Комининг ишонишича, Трамп уни Федерал Тергов бюроси томонидан Америка расмийлариннг Россия юқори лавозимли вакиллари билан алоқаси борлиги тергов қилинаётгани сабаб ишдан бўшатган.

Жеймс Коми 8 июн куни Сенатниннг разведка ишлари бўйича қўмитасида чиқиш қилар экан, Россия билан алоқалар Трампни жаҳлини чиқарганини айтиб, айни шу сабаб ўзи ФТБ директорлигидан бўшатилишига сабаб бўлганини таъкидлади.

Президентнинг шахсий адвокати ФТБ собиқ директорининг иддаоларни рад қилди. Адвокат Марк Касовиц давлат раҳбари билан бўлиб ўтган махфий суҳбатни ошкор қилгани учун Комининг ўзини айблаб чиқди.

Қўмитада Жеймс Коми берган кўрсатма Оқ уйни қамраб олган сиёсий тушунмовчиликлар қамровидаги муҳим кўриниш бўлди.

Ҳаммаси Трамп атрофидаги одамларнинг Россия расмий вакиллари билан ноодатий учрашувларидан бошланди. Айни шу масала терговга айланиб кетди. Сенат қўмитаси Трамп президентнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн иши бўйича ФТБ олиб бораётган ишга аралашгани билан қизиқмоқда. Президент февраль ойида Флинни ишдан бўшатган эди. Маслаҳатчи вице-президент Майк Пенсни алдаганликда айбланди. Яъни, Майкл Флиннинг Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергеей Кисляк билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида вице-президентга маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG