Ссылки доступа

Қирғизистонда махсус хизматлар «жангари»нинг видеомурожаатини ўрганмоқда


Қирғизистон миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ҳарбий кийимда бўлган кишининг видеомурожаатини ўрганишга киришди. Бу ҳақда МХДҚ расмий вакили Рахат Сулайманов маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда камуфляж либосда бўлган ва юзи беркитилган шахснинг видеомурожаати кенг муҳокама қилинмоқда. Қўлида автомат бўлган бу шахс онасидан рози-ризолик сўрамоқда. Кўп ўтмай автоматдан отишмалар ва портлаш овози эшитилади.

Эркак қирғиз тилида “Она, мен узоқ яшамасам керак. Кечиринг. Бу ерга келиб янглишдим. Улар гуноҳсиз болаларни ўлдирмоқда, аёлларни зўрламоқда” дейди.

Видео қачон ва қаерда суратга олингани аниқ эмас. Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари ҳарбий либосдаги эркакни “яхши артист” дея таърифлашди.

МХДҚ маълумотларига кўра, Сурия ҳудудларидаги жанговар ҳаракатларда Қирғизистоннинг 600га яқин фуқароси иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG