Ссылки доступа

Тожикистонлик эксперт: Терроризм хақидаги маълумотни фойдаланувчиларнинг камида 5% олиши мумкин


Тожикистон «Интернет сиёсатида фуқаролар ташаббуси» жамғармасининг раҳбари Мухамадди Ибодуллоев баёнот бериб, депутатнинг ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг 80 фоизи террор ва унинг тарғиботи билан тўқнаш келаётгани ҳақидаги сўзларини рад қилди ва тушунмовчилик дея атади.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистонда Интернет орқали фойдаланувчиларнинг 5 фоиздан камроғи террорчилик ва экстремистик руҳдаги ахборотларни олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон парламентининг қуйи палатаси ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитасининг раҳбари Жўрахон Мажидзода 7 июнь куни берган баёнотида “Ислом Давлати” ҳар куни ўз сафларига жалб қилиш мақсадида Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқароларига 90 мингдан ортиқ SMS-хабар жўнатаётганини айтган эди. Унинг сўзларига қараганда, ижтимоий тармоқларнинг 3 миллионлик фойдаланувчиларининг 80 фоизидан кўпроғи террорчилик руҳидаги хабарларни олади.

Ибодуллоевнинг таъкидлашича, депутат берган баёнотга кўра, Интернетнинг таҳминан 2,4 миллион фойдаланувчиси террор руҳидаги маълумотни олган бўлиб чиқади. “Бу масала бўйича сўров ўтказилгудек бўлса, маълумотлар ўз тасдиғини топмайди”, деди Ибодуллоев.

Жамғарма раҳбарининг айтишича, тушунмовчилик Тожикистон расмийларининг фуқаролар интернет орқали террорчилар сафига ёлланаётганлари хақидаги баёнотидан кейин келиб чиққан. “Менинг ўзим бир неча бор Стратегик тадқиқотлар Маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманларида иштирок этганман. У ерда террорчилар сафларига қўшилган ёшларнинг 80 фоизидан кўпроғи Интернет орқали ишловчи ёлловчилар томонидан жалб қилингани айтилган”, деди Ибодуллоев.

XS
SM
MD
LG