Ссылки доступа

Тожик шифокорлари дори рекламаси учун жазоланиши мумкин


Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги шифокорларнинг хорижий фармацевтик компаниялари билан ҳамкорлигини таъқиқлади.

Шифокорлар бундан буён хорижий компаниялар билан шахсий шартнома имзолаш, уларнинг маҳсулотларини тавсия этиш ва реклама қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Вазирликнинг маълум қилишитча, оқ халатли жарроҳлар мижозларга ҳамкорлик қилаётган фирмалари дориларини фойда олиш мақсадида тавсия этмоқда.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси раҳбари Салим Абдулазизовнинг хабар беришича, янги Кодексга кўра, соғлиқни сақлаш тизимида бундан буён врач ва компанияларга ҳамкорлик учун 8 минг сомони (9000 доллар атрофида) жарима солинади. Агар реклама қилинган дори воситасидан мижоз соғлиғига зиён етса, у ҳолда шифокорга 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

Олдинроқ фармацевтик фаолият устидан назорат давлат хизмати раҳбарининг ўринбосари Махмадали Давлатовнинг айтишича, ташкилот мижозларни муайян дорихоналардан дори сотиб олишга ундаган 12 нафар жарроҳни жаримага тотган. Унинг сўзларига кўра, энди барча даволаш муассасалари ва дорихоналарга эълон осиб қўйилган. Унда тожикистонликлардан дори сотиб олишга ундашган тақдирда хизматга мурожаат қилиш сўралади.

Тожикистонга Россия, Ҳиндистон, Беларус, Украина, Покистон ва Хитойда ишлаб чиқариладиган дори-дармонлар келтирилади. Тожикистоннинг ўзида дори-дармон ишлаб чиқариш билан 27 та компания шуғулланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирги пайтда ички эхтиёжнинг атиги 10 фоизини маҳаллий дори воситалари қондиради.

XS
SM
MD
LG