Ссылки доступа

ҚР ИИВ аҳоли ва талабалар иштирокидаги жанжал бўйича жиноят иши қўзғатди


Нориндаги Марказий Осиё университетида маҳаллий аҳоли ва чет эллик талабалар ўртасидаги жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу низо вилоят ИИБда безорилик сифатида рўйхатга олинган, иш айнан шу модда бўйича қўзғатилди.

8 июнь куни МОУ биноларининг бири ёнида 100 нафарга яқин маҳаллий аҳоли митингга тўпланди. Улар баъзи чет эллик талабаларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилдилар. Маҳаллий аҳоли орасидан бўлган йигитлар ўтган ойда университетнинг спорт залида талабалар билан баскетбол ўйнаган эди. Ўйин пайтида томонлар орасида жанжал келиб чиқди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, ўйин қоидасини бузган талабалар, муросага келмай, ҳақоратли сўзларни айтганлар. Иккинчи томон ҳозирча изоҳлар беришдан тийилиб турибди.

Митингга тўпланганлар билан ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Аманбай Қайипов ва олий ўқув юртининг раҳбарлари учрашди. Суҳбат университет биносида давом этди. Жанжалда қатнашган талабалар узр сўраганларидан сўнг, йиғилганлар тарқалишди.

Шахсий хавфсизлик хизмати Норин вилоят милицияси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан тергов бошлади.

Марказий Осиё университети дастлабки талабаларни ўтган йили қабул қилган эди. Ҳозир у ерда 71 нафар талаба – Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон фуқаролари билим олмоқда.

XS
SM
MD
LG