Ссылки доступа

Япония парламенти император Акихитонинг тахтдан воз кечиши ҳақидаги қонунни маъқуллади


Япония парламентининг юқори палатаси жума куни император Акихитонинг тахтдан воз кечиш ва ҳокимиятни меросхўрга бериш ҳақидаги қонунни маъқуллади.

Қабул қилинган ҳужжатга биноан, бу жараён уч йилдан ортиқ вақтни олмаслиги керак. Қонун фақат амалдаги монархга тааллуқли.

Августдаги миллатга мурожаатида 83 ёшли император Акихито ёши ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли чекланишларни ҳис қилаётганини айтди ва катта ўғли, шаҳзода Нарухито фойдасига ваколатларини зиммасидан соқит қилиш истагини билдирди.

Бу охирги 200 йил ичида монарх тахтдан воз кечишининг биринчи ҳолати бўлади. Ҳокимиятни топшириш кейинги йилнинг охирида бўлиши кутилмоқда.

Олдинроқ қонун лойиҳасини Япония парламентининг қуйи палатаси маъқуллаган эди.

XS
SM
MD
LG