Ссылки доступа

АҚШ Бош прокурори Россиянинг аралашуви бўйича Сенат олдида сўзга чиқади


Джефф Сешнз

АҚШ Бош прокурори ва адлия вазири Джефф Сешнз 13 июнда сешанба куни Россиянинг 2016 йилдаги президентлик сайловларига мумкин бўлган аралашувини тадқиқот қилаётган Сенатнинг разведка бўйича қўмитаси аъзолари саволларига жавоб беради.

Қўмитага йўллаган хатида Сешнз ана шу ҳафтада қўмита олдида сўзга чиққан ФБР нинг собиқ директори Джеймс Комининг гувоҳликларига жавобан кўрсатма беришни ният қилганини билдирди. Комининг кўрсатмаларидан шундай хулоса қилиш мумкинки, у Сешнзга, шу жумладан унинг роосия элчиси Сергей Кисляк билан бўлиб ўтган 2016 йилдаги учрашувларига охиригача ишонмаган.

Джефф Сешнз президент Дональд Трамп томонидан Бош прокурор лавозимига тайинланган эди ва ўзининг номзоди Сенат томонидан ана шу йилнинг мартида маъқулланганидан кейин Россиянинг сайловларга аралашуви ва Трамп штаби ходимларининг Россия билан алоқалари мавжудлиги мумкинлиги тўғрисидаги терговдан ўз ҳоҳишига кўра четланган эди. Бу ҳолатни у кампания давомида амалдаги президентнинг ишончли одами бўлгани билан тутунтирди.

Сешнзнинг ўринбосари Род Розенстайн шундан кейин терговни ўтказиш учун махсус прокурор Боб Мюллер тайинлангани тўғрисида эълон қилди.

XS
SM
MD
LG