Ссылки доступа

Путин неваралари борлигини биринчи бор тан олди


Америкалик режиссер Оливер Стоунга берган интервьюсида РФ президенти Владимир Путин биринчи бор ошкора равишда неваралари борлигини тан олди.

Путиннинг собиқ хотини Людмиладан иккита қизи борлиги расман маълум, бироқ улар қандай яшаётгани ва нима билан шуғулланаётгани тўғрисидаги саволларга жавоб беришдан президент қатъий тарзда бош тортди.

У ўз неваралирини яхши кўриши тўғрисидаги саволга ижобий жавоб берди ва улар билан ўйнашга вақти етишмаётганини таъкидлаб ўтди. Бирорта тафсилотлар, шу жумладан Путинни нечта невараси борлиги ва президент қизларининг қайси бири (Мария ёки Катерина) уларнинг онаси тўғрисидаги саволларни Стоун бергани йўқ.

Журналистлар тергови маълумотлдарига кўра, қизларининг кенжаси - Катерина Тихонова, МГУ технологик воҳасининг раҳбари ва акробатик рок-ролл билан шуғулланган таниқли спортчи ҳисобланади. У агентлик фикрига кўра, Путинннинг эски дўсти ва “Россия” банкининг акционери бўлган Николай Шамаловнинг ўғли Кирилл Шамаловга турмушга чиққан. Reuters эр-хотин Тихонова ва Шамаловнинг умумий мулкини 2 млрд доллар деб баҳоламоқда – унинг асосий қисми Кирилл Шамаловнинг “Сибур” компаниясидаги 21-фоизли улушига тўғри келади.

Катта қизи Мария тўғрисида камроқ нарса маълум. Reuters таъкидлашича, у биотиббиёт билан шуғуланади ва эндокрин тизимга ихтисослашган бўлиб, РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эндокринология илмий Марказида ишлайди. ОАВдаги хабарларга кўра, Мария Путина голландиялик тадбиркор Йоррит Йоост Фаассенга турмушга чиққан бўлиб , у "Газпромбанк-инвест" ва "Стройтрансгаз"да ишлаган, сўнгра "Газпромбанк"ка ўтиб кетган.

2012 йилда неваралари тўғрисидаги саволларга жавоб берганида, Путин “мамлакатнинг буни билишига эҳтиёж йўқ” деган эди, 2014 йил ноябрида эса ТАССга берган интервьюсида унинг қизлари Москвада яшашини қайд қилиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG