Ссылки доступа

Сурияда Ракканинг яна бир тумани ИДдан озод этилди


Сурия демократик кучлари - қурд-араб коалициясининг қуролли кучлари Америка Қўшма Штатлари томонидан қўллаб-қуватланган ҳолда Ракка шаҳрининг шарқий туманларидан бири устидан назорат ўрнатишди ва ундан “Ислом давлати” гуруҳининг жиҳодчиларини сиқиб чиқаришди.

Раккага бир неча кун аввал бошланган ҳужум уч томондан олиб борилмоқда. Аввалроқ шаҳарнинг ғарбидаги туманларнинг бири озод этилган эди. Ҳозирги вақтда Ракканинг шимолий чегараларидаги ҳарбий база учун жанглар олиб борилмоқда.

Аҳолиси 300 минг атрофида бўлган шаҳар Сурия ҳудудидаги ИДнинг энг йирик таянчи ҳисобланади. Раккани қўлга олиш амалиёти давомида инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия кузатув Маркази берган маълумотларга қараганда, коалициянинг авиацияси берган зарбалар натижасида тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. Ҳужум давомида уларнинг сони 50 дан ошиб кетди.

XS
SM
MD
LG