Ссылки доступа

Имомали Раҳмоннинг китоблари – китоб дўконларида бестселлерга айланди (видео)


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қаламига мансуб, шунингдек, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар Душанбедаги китоб дўконларида қўлма-қўл бўлиб кетди.

Сотувчиларнинг сўзларига қараганда, сўнги йилларда, ўқув қўлланмаларига талаб ошган август ва сентябрь ойларидан ташқари, айнан давлат раҳбарининг асарларига талаб ортмоқда.

Пойтахт марказида жойлашган «Ошёни Дониш» китоб дўконининг директори Абуали Умарзоданинг айтишича, ҳар куни 10га яқин, асосан давлат раҳбарининг қаламига мансуб тарихий китоб сотилади.

Имомали Раҳмон 25 йилдан бери Тожикистонга раҳбарлик қилиб келади. Шу давр мобайнида унинг муаллифлигида тожиклар тарихи ва тожик тилига бағишланган 20дан ортиқ китоб нашр қилинди. Президентнинг асарлари аъло сифатли ва катта ададда нашр қилинади. Бу қаторда энг қимматли китоб сифатида қадимги даврдан бошлаб XIX асрнинг ўрталаригача бўлган даврда тожиклар тарихига бағишланган “Тожиклар тарих ойнасида” деб номланган китоб кўрилади.

Бизнинг суҳбатдош бунга изоҳ берар экан, мамлакатнинг кўплаб олий ўқув даргоҳларида Миллат лидерининг китоблари бурчаклари ташкил этилганини таъкидлайди.Ўқитувчи ва талабалар айни шу бурчаклар учун президент китобларини сотиб олади.

Экспертларнинг фикрича, амалдорлар Имомали Раҳмонга содиқлик рамзи сифатида ўзларининг хизмат хоналарини президентнинг китоблари ва сўзларидан олинган цитаталар билан безашга уринишади. Сиёсий масалалар бўйича эксперт Хурсанд Ҳуррамовнинг айтишича Тожикистонга ўхшаш жамиятларда иккиюзламачилик ва ҳамду сано айтиш давлат амалдорларининг хизмат пиллапояларидан кўтарилишга ёрдам беради. Унинг сўзларига қараганда, президентнинг китоб ва суратларини сақлаш, президент сўзларидан цитаталар келтириш авторитар жамият учун характерли ҳолдир.

XS
SM
MD
LG