Ссылки доступа

Олмаота вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган уч киши вафот этди


Олмаота вилоятида бир оиланинг уч аъзоси қишлоқ ҳожатхонасига тушиб кетди ва вафот этди. Бу хақда «Казинформ» хабар тарқатди.

Ҳодиса 6 июнь куни кечқурун Қорасой туманидаги Қиргауилди қишлоғида юз берди. Тасодиф туфайли 10-ёшли қизча ҳожатхона чуқурига тушиб кетди. Норасмий маълумотларга кўра, у ўз телефонини ҳожатхонага тушириб юборади ва уни олишга ҳаракат қилади. Қизчага ёрдамга келган 50 ёшли эркак ва 24 ёшли қиз ҳам чуқурга тушиб кетишди. Уларнинг ҳаммаси ҳодиса жойида ҳалок бўлди.

Фавқулотда вазиятлар бўйича Олмаота вилоят департаменти вакилининг «Казинформ» агентлигига маълум қилишича, уларнинг жасадини қўшнилар чуқурдан чиқариб олишди.

XS
SM
MD
LG