Ссылки доступа

Антониу Гутерреш: Қирғизистон бундан кейин ҳам минтақада демократия рамзи бўлиб қолишига ишонаман


"Ҳамкорлик даврида мен Қирғизистон ва мамлакат халқи демократия, инсон хуқуқлари ғояларига содиқ эканлигига амин бўлдим. Бу ғоялар аслида ҳам қирғиз халқи учун муҳим танловдир”, деди Антониу Гутерреш "Ала-Арча" қароргоҳида журналистларга берган баёнотида. Бу хақда президентнинг Ахборот сиёсати бўлими маълум қилди.

"Мен биламан, бу йил сизнинг олдингизда муҳим сайловлар турибди. Ишонаманки, Қирғизистон бундан кейин ҳам минтақада демократия рамзи бўлиб қолаверади. Ишончим комилки, минтақа янги муваффақиятларга эришиши учун Қирғизистон бундан кейин ҳам минтақа тараққиёти ва мамлакатлар халқларининг интеграциялашуви йўлида муҳим роль ўйнайди. БМТ бундан кейин ҳам Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида Қирғизистон ҳукуматининг "Таза Коом" лойиҳасиннг ҳаётга татбиқ этилишида кўмак бераверади. Биз иқлим ўзгаришига қарши туриш ва Қирғизистоннинг ажойиб музликларини сақлаб қолиш йўлида биргаликда халқаро ҳамжамиятни жалб қилишга муваффақ бўламиз” дея таъкидлади Антониу Гутерреш.

Баёнотдан сўнг президент Алмазбек Атамбаев ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш журналистларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

XS
SM
MD
LG