Ссылки доступа

ОАВ: Олмаотада “УЖГни зарарсизлантириш” бўйича амалиёт ўтказилди


Олмаотада куч ишлатар тизим ходимлари уюшган жиноий гуруҳлиги тахмин қилинаётган гуруҳни “зарарсизлантириш” бўйича махсус операция ўтказдилар, деб ёзади “Озодлик” радиосининг Қозоғистон хизмати, маҳаллий ОАВга ҳавола қилган ҳолда.

Тинтувлар “мамлакатнинг энг йирик заводларидан бири”да ўтказилганлиги хабар қилинмоқда. Унинг эгаси, хабарда кўрсатилганидек, жиноий ҳамжамиятга раҳбарлик қилиш ва тамагирликда гумон қилинмоқда. Телеканаллардан бирининг сайтида шиша заводида олинганлиги тахмин қилинаётган махсус қўшин жангчилари туширилган суратлар эълон қилинган.

Хабар қилинишича, махсус операцияни 12 июнь куни МХҚ, ИИВ ва прокуратура ходимлари ўтказмоқдалар. Куч ишлатар тизим ходимлари ҳозирча бу ҳақда баёнот бермадилар.

Ўтган ойнинг охирида миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) уюшган жиноий ҳамжамиятнинг фаолиятига чек қўйилганлигини хабар қилган эди. Гуруҳнинг аъзоси деб тахмин қилинган ўндан ортиқ киши қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилганди.

XS
SM
MD
LG