Ссылки доступа

Ўзбекистонда собиқ ҳоким невараси ўзининг буваси уйига ҳужум ташкил этди


11 майга ўтар кечаси айни вақтда марҳум ва ўз вақтида Самарқанд вилояти Нарпай туманининг ҳокими бўлган Акбар Жамиловнинг уйига номаълум шахслар бостириб киришган ва уй эгаларидан пул талаб қилишни бошлашган.

Самарқанд вилояти ИИБ ходимларидан бирининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ЖКнинг 164-моддаси “Босқинчилик” бўйича жиноий иш қўзғатилган. Унинг гапларига қараганла, собиқ ҳокимнинг банкда ишловчи 25 ёшли невараси босқинчилик ҳужумини ташкил этишда гумон қилинмоқда:

– Маълум бўлишича, марҳум ҳокимнинг невараси иккита ишсиз йигитларни – Нодир ва Баҳтиёрни унинг бувиси уйига босқинчилик ҳужумини амалга оширишлари учун ёллаган. Йигитлар қора ниқоб тақиб олиб, Жамиловлар хонадонига бостириб киришган. Ўша куни уйда кекса уй эгаси ва унинг невараси бўлган. Босқинчилар кампирнинг неварасини гаровга олишган ва агар пул бермаса неварасини ўлдиришлари ҳақида қўрқитишган. Қўрқиб кетган кампир қаттиқ бақира бошлаган ва бу билан босчинчиларни қўрқитиб юборган ва улар уйдан чиқиб кетишган. Улар уйдан ҳеч нарса олиб чиқиб кетишмаган. Тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш давомида икки кун ўтгач босқинчиларни тутиб олишга муваффақ бўлинди. Кўрсатма бериш вақтида уларга марҳум ҳокимнинг невараси йўл кўрсатганини маълум қилишди. Айни вақтда барча гумондорлар туман ИИБ изоляторида бўлиб туришибди, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ИИБ ходими.

«Мираброр» маҳалласида яшовчилардан бирининг гапига кўра, собиқ ҳокимнинг уйига босқинчилик қилингани тўғрисида эртаси куни маълум қилишган. «Маълум бўлишича, босқинчилар уйга қора ниқобларда бостириб киришган. Бундан бир неча кун олдин Акбар Жамиловнинг болаларидан биттаси уларнинг отаси туманни бошқарган вақтда қурилган хусусий ёқилғи қуйиш шаҳобчасини сотиб юборганлиги аён бўлди», – деб гапириб берди жабрланувчиларнинг қўшниси.

Акбар Жамилов деярли ўн йил давомида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманини бошқариб келган.

XS
SM
MD
LG