Ссылки доступа

Донбасс: Станислав Асеевни қидиришга ЕХҲТ миссияси қўшилади


Станислав Васин (Асеев)
Станислав Васин (Асеев)

Украина журналистлар Иттифоқи 12 июнда Украинанинг шарқидаги ЕХҲТнинг кузатув миссиясига ва Халқаро Қизил Хочга Станислав Асеевни қидириб топишда ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Блогер 2 июнда йўқолган.

Асеевнинг ҳамкасблари, оиласи ва ўртоқдари гапига қараганда, улар Асеев тўғрисида бир ҳафтадан кўп вақт давомида ҳеч қандай маълумот олишмаган. Журналист ўзининг мақолаларида Станислав Васин номидан фойдаланади ва Озодлик Радиоси Украина хизматининг штатдан ташқари мухбири ҳисобланади.

Асеевнинг эски таниши, парламентнинг собиқ аъзоси Егор Фирсов, ўзининг фейсбукида 6 июнда ёзишига кўра, Асеев Донецкда қўлга олинган ва россияга мойиллик қилувчи айирмачилар томонидан куч билан ушлаб турилибди. Фирсов бу ахборотни эртаси куни, 7 июнда фейсбукда қайтарган. 10 июнда "Украинская правда" газетаси бу ахборотни “расмий бўлмаган манба”га ҳавола қилган ҳолда босиб чиқарди.

Озод Европа/Озодлик Радиоси бош муҳаррири Ненад Пеич агар Асеевни куч билан ушлаб туриш ҳақиқатдан ҳам ўринли бўлса, бу ҳолат “чуқур ташвишга солувчи ва ноқонуний” акт ҳисобланишини билдириб ўтди. Пеич блоггернинг ҳаёти борасида хавотир билдирди. Бизнинг медиа корпорациямиз бош муҳаррири хабарномасида “Станислав Асеевни дарҳол озод қилиш ва унинг хавфсизлигини кафолатлаш” талаби ўрин олган".

XS
SM
MD
LG