Компания раҳбариятининг маълум қилишича, душанба куни корхона идорасида тинтув ўтказилди. 2003 йилда очилган мазкур заводнинг эгаси, 51-ёшли тадбиркор Муратхан Токмадидир. У «Союз «Атамекен» миллий иқтисодий палата президиумининг аъзоси ҳамдир. ОАВ хабарларига қараганда, корхона раҳбари таъсирга эга уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиш ва рэкетда гумон қилинмоқда.
«Казстройстекло» компанияси бош директорининг ўринбосари Людмила Шепелеванинг айтишича, корхонанинг ҳамма ходимлари қийин аҳволга тушиб қолган. «Ишлаб чиқариш давом этмоқда, аммо идорада иш пароканда бўлди. Компьютерлар ва ҳужжатларни олиб кетишди», деди Шепелева.
Миллий Хавфсизлик Қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Хаджимурат Сатибалдин махсус амалиёт ўтганини билвосита тасдиқлади ва амалиётда бир нечта тизимларнинг ходимлари иширок этганлигини айтди. «Қайси идораларга устиворлик берилиши ўша идора томонидан тарқатиладиган матбуот хабаридан маълум бўлади», дея ўз сўзларига қўшимча қилди Сатибалдин.
Очиқ манбаларнинг айтишича, тадбиркор Муратхан Токмади сўнгги йилларда ривожланиб борди, унинг заводи эса янги лойиҳалар сафида қайд этиб келинарди. Токмадининг компанияси Республика Саройини реконструкция қилишда ва Олмаотадаги чанғи трамплинлари қурилишида иштирок этган. Бир нечта йирик савдо-кўнгилочар мажмуалари, меҳмонхоналар, «Нурлы тау» бизнес маркази ва турар-жой мажмуалари қурилишида ўралашган. 2008 йилда «Казстройстекло» компанияси Қозоғистон президентининг сифат соҳасидаги «Энг яхши ишлаб чиқариш корхонаси» номинацияси бўйича мукофотини олган.