Ссылки доступа

МXДҚ: Журналист Бобоқулов Қиргизистондан чиқиб кетди


Унинг айтишича, Улуғбек Бобоқуловнинг мамлакатни тарк этгани тўғрисидаги хабар аниқ. МХДҚ журналистнинг қаёққа кетганини билиш мақсадида оператив чораларни кўрмоқда. Тергов давом этмоқда.

Бобоқулов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида мамлакатни тарк этишга қарор қилганлигини билдирди. “Мен жўнаб кетганимдан бир кун ўтиб, менга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Мен ҳаққоний ва адолатли суд муҳокамаси ўтказилиши шарти билан ватанга қайтишга тайёрман”, деб ёзди журналист.

Бобоқуловга нисбатан жиноий иш ўтган ҳафтада МХДҚ томонидан очилди. Экспертизалар хулосасига кўра, «унинг мақолаларида миллатлараро низоларга даъват, миллий қадриятларни камситиш» аломатлари бор.

"Фергана.ру" сайти раҳбари Даниил Кислов 11 июнь куни берган баёнотида нашр вақтинча Қирғизистондаги мухбири Улуғбек Бобоқулов билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилганлигини билдирди. Кўп ўтмай Улуғбек Бобоқулов ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги таклиф ўзидан чиққанлигини Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG