Ссылки доступа

АҚШ Россиядаги тинч норозилик ўтказаётганларнинг ушланганлигини қоралади


Вашингтон Россия шаҳарларидаги акцияларда тинч норозилик намойиши ўтказаётганларнинг қўлга олинганлигини қоралайди, деб баёнот берди Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсер.

"Россия фуқаролари ҳам, ҳамма одамлар каби, фикр билиришнинг очиқлигини қўллаб-қувватлайдиган ҳукуматга лойиқдирлар”, – деди Спайсер.

АҚШ Москвани қўлга олинганларни қўйиб юборишга чақирмоқда.

Душанба куни Россияда коррупцияга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Москва ва Санкт-Петербургда митинглар ҳукумат билан келишилмаган эди. ИИВда 150 дан ортиқ одам қўлга олинганлиги хабар қилишди. "ОВД-Инфо" маълумотларига кўра, Москвада камида 730 киши ушланган. Аввалроқ хабар берилганига кўра, Петербургда қўлга олинганлар сони 500 нафарга яқин. ОАВ маълумотларига қараганда, Россиядаги мухолифат акцияларида 1500 дан ортиқ одам ушланган.

XS
SM
MD
LG