Ссылки доступа

Украинанинг Остонадаги элчихонаси «Қримсиз харита» туфайли нота билан мурожаат қилди


Қозоғистондаги Украина элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидан Остона марказидаги кўргазмада Украинанинг харитаси Қримсиз кўрсатилганлиги туфайли муносабат билдиришини кутаётганлигини маълум қилди.

Украина элчихонасининг Facebook’даги баёнотига кўра, Остона марказида қўйилган, қўлида глобус ушлаб турган одам шаклидаги ифодаларда – Украинанинг харитаси Қримсиз кўрсатилгани ҳолда, Россия харитасининг чизиқлари Қрим яримороли билан бирга намоён қилинган.

«Украина томони Қозоғистон ТИВдан изоҳлар ва ҳаракатларни кутмоқда. Остонадаги Нуржол хиёбонида қўйилган кўргазмада харита “Украина ҳудудий яхлитлигининг бузилиши” белгилари билан намойиш этилган”, – дейилади элчихонанинг баёнотида. Украинанинг Остонадаги дипломатик ваколатхонаси матбуот котиби Ирина Блашук 12 июнь куни шу муносабат билан Қозоғистон ТИВга нота йўлланганлигини айтди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди “сиёсийлаштириш”дан тийилиб туришга чақирди. «Ифодалаш бўлганлиги бор гап, лекин бу қайсидир ижодий жамоанинг асари, тегишлича, бирор сиёсий ният бўлмаган. Афтидан, рассомлар сиёсий тафсилотларга берилмай, ижодий ёндашганлар», — деди у журналистларга. Унинг сўзларига қараганда, ушбу фигураларнинг муаллифлари деб тахмин қилинаётган шахслар «айбларини тан олишди» ва Украина элчихонасига “узр сўралган расмий мурожаатларини юбордилар».

Украина элчихонасининг матбуот котиби Ирина Блашукнинг сўзларига кўра, у 13 июнь куни ўша жойга келганида хариталар қайта чизилганлигини кўрган. “Россия глобуси”да энди Василия Блаженний ибодатхонаси тасвирланган, «Украина глобуси»да — осмон, ер майдони ва Украина миллий герби акс эттирилган, деди у.

XS
SM
MD
LG