Ссылки доступа

Қирғизистонда ҳар уч боладан бири тақиқланган болалар меҳнатига жалб қилинади


Қирғизистондаги 5-17 ёшдаги болаларнинг деярли учдан бири тақиқланган болалар меҳнатига жалб қилинади. Деярли 6-13 ёшдаги ҳар тўрт боладан бири ҳавфли меҳнат тури билан шуғулланади.

Халқаро Меҳнат ташкилоти Қирғизистондаги давлат идоралари билан тадқиқот ўтказганидан кейин шу хулосага келди.

Аниқланишича, 1-11 синф ўқувчиларининг ҳар учтасидан биттаси таълимни тақиқланган болалар меҳнати билан қўшиб олиб борар экан. Ишлаётган болалар таълим олиш ва давоматда камчиликлар билан тўқнаш келган.

Тадқиқотларга кўра, ишламайдиган ва ишлайдиган болалар ўртасида бўй ва вазнда ўртача 12 см, 12 кг фарқ борлиги аниқланган.

2 июндан 12 июнга қадар Қирғизистонда болалар меҳнати ва болаларни эксплуатация қилинишга қарши кунлар бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, 12 июнда Жаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида нишонланади.

XS
SM
MD
LG