Ссылки доступа

“ИД” раҳбарларидан бирига айланган, қувғиндаги тожик полковнигининг ўғли ғаразда айбланмоқда


«Ислом Давлати» экстремистик гуруҳининг раҳбарларидан бири, ТР Ички ишлар вазирлигининг алоҳида махсус бўлинмаси (ОМОН) собиқ қўмондони Гулмурод Халимовнинг ўғли Беҳруз Гулмуродга нисбатан очилган жиноий иш судга топширилди.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг 12 июнь куни берган маълумотига қараганда, Беҳруз Гулмурод «жиноят содир этишга уриниш» ва «ғаразли» ишларда айбланмоқда. Манбанинг айтишича, Тожикистон ИИВ ОМОНи собиқ қўмондонининг ўғли ўзини «Гулмурод Халимовнинг дўстлари» деб номланувчи одамлар билан алоқада бўлиб келган. Маълумотларга кўра, айнан шу одамларнинг ёрдами билан Беҳруз Суриядаги отасининг ёнига кетмоқчи бўлган.

Сўроқ вақтида Беҳруз Гулмурод отаси билан бирор марта ҳам телефон орқали гаплашмаганини ва отаси ҳақидаги барча маълумотларни ўзларини «Гулмурод Халимовнинг дўстлари» деб атовчи одамлардан билганини таъкидлаб ўтди.

Беҳруз Дараи Фони қишлоғидаги ота-онасининг уйида ҳибсга олинган эди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг айтишича, ҳибсга олинган вақтида унинг қўлида Москвага кетадиган самолёт учун чипта бор эди.

Беҳрузнинг синглиси Нилуфар Халимова Беҳрузнинг Сурияга отаси олдига кетиши борасидаги хабарларни «хомхаёл» деб атади. “Бу нотўғри. Акам мактабни тугатганидан сўнг “Карвон” бозорида ишлади. У отам йўқлигини билдирмаслик мақсадида топган пулларни ҳаммасини уйга олиб келарди»,- деди Нилуфар.

Полковник Гулмурод Халимов 2015 йилнинг апрелида йўқолиб қолди. Ўша йилнинг май ойида Сурияда эканлигини билдирди. Тожикистон ИИВ ОМОНинг собиқ қўмондони видеомурожаатида, Ички ишлар вазирлиги диний эркинлигини чеклагани, жумладан, намоз ўқишга имкон бермаганини айтар экан, шу сабабли ҳам «Ислом Давлати»га қўшилишга қарор қилганини маълум қилди.

Тожик расмийлари қувғиндаги полковникни ватанга хиёнат қилганликда айблайди.

XS
SM
MD
LG