Ссылки доступа

Калтаклаб ўлдирилган Жасурнинг ўқитувчилари босим бўлаётганидан шикоят қилди


Жасур Ибрагимов.

3 майда курсдошлари томонидан калтакланган ва 1 июнда вафот этган Тошкент тиббиёт коллежининг 18 ёшли ўқувчиси Жасур Иброҳимовнинг ўқитувчилари раҳбарият томонидан босим ўтказилаётганлигига шикоят қилдилар. Ўқитувчилар таъкидлашича, уларни дам олиш кунисиз ва таътилсиз ишлашга мажбурлашмоқда.

11 июнда, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, Тошкент тиббиёт коллежининг ўқитувчиларини ишга чиқишга мажбурлашди. Уларга бундан буён дам олиш кунисиз ва меҳнат таътилларисиз ишлашларини эълон қилишди. Бу тўғрисида ўқитувчилар гуруҳи номидан “Озодлик” таҳририятига жўнатилган хатда айтиб ўтилган.

Тиббиёт коллежи ўқитувчиларидан бирининг гапига кўра, талабалардан бири – Жасур Иброҳимовнинг шу ойнинг бошида вафот этгани учун жазолашга қарор қилишган.

– Аввалги директорни лавозимидан четлатишди, янгиси ҳали тайинланмади. Гульчехра Алимова тиббиёт коллежининг вақтинчалик директори бўлиб келмоқда. Бизда ҳалигача текширувлар бўлмоқда. Барча йиғилишлар вақтида бизларни, ўқитувчиларни Жасурнинг ўлимида айблашмоқда ва айнан бизнинг ҳаракатсизлигимиз унинг ўлимига сабаб бўлганини айтишмоқда. Бизнинг асабларимиз ана шу барча текширишлардан кейин чарчади, – деди ўқитувчилардан бири.

Бироқ тиббиёт коллежи раҳбариятида хабар қилишларича, ўқитувчиларга албатта дам олиш кунлари ва меҳнат таътили тақдим этилади. "Бундан ташқари уларга ҳеч ким босим ўтказаётгани ва айблаётгани йўқ. Прокуратура барчасини текширмоқда, суд айбдорларни аниқлайди, – деди тиббиёт коллежи раҳбарларининг бири.

Аввалроқ бир нечта одам ушлаб олинган эди. 4 июнда Тошкентнинг юзлаб аҳолиси ҳукуматдан айбдорларнижазолашни талаб қилиб, кўчаларга чиқишди.

XS
SM
MD
LG