Ссылки доступа

Туркия яна Қатарни ҳимоя қилди


Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Қатарнинг қамал қилинишини “инсофсизлик” деб атади ва ислом қадриятлрига зид эканлигини таъкидлади.

Сешанба куни Туркия парламентида чиқиш қилган Эрдўғон ҳукмрон партия депутатларига мурожаат қилар экан, Саудия Арабистони Қатар атрофида юзага келган инқирозни бартараф этиши кераклигини таъкидлади. Маълумки, Саудия Арабистони БАА, Миср ва Бахрайн билан биргаликда Қатарни терроризм ва Эронни қўллаб-қувватлаганликда айблашди ҳамда 5 июнь куни Доха билан дипломатик муносабатларни узишди ва транспорт алоқаларини тўxтатишди.

Қатар барча айбловларни инкор қилмоқда. Уни Туркия ва Эрон ҳимоя қилиб чиқди.

Душанба куни Буюк Британия Қатарга нисбатан жорий қилинган ҳаво қамали юмшатилиши кераклига чақирди.

XS
SM
MD
LG