Ссылки доступа

Ўшда қирғиз-ўзбек дўстлигига бағишланган концерт бўлиб ўтди


Ўш шаҳрининг "Амир-Темур" (Ўн-Адир) турар-жой мавзесида қирғизистонлик ва ўзбекистонлик артистлар иштирокида дўстлик концерти бўлиб ўтди. Тадбир Т. Шевченко номидаги мактабнинг ҳовлисида ўтказилди.

Концерт маҳаллий тадбиркор Дилмурод Эшонов томонидан Ўш шаҳар ҳокимияти ва шаҳар кенгашининг қўллаб-қувватлаши билан ташкиллаштирилди.

Эшоновнинг ташаббуси билан Тошкентдаги “Муқимий” номидаги мусиқали театр артистлари 7 июнь куни бир ҳафталик гастрол билан Ўшга келишди. Улар вилоятнинг аҳоли пунктларида “Андишали келинчак” спектаклини бепул намойиш қилдилар.

Сўнгги йилларда совиб кетган Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатлари 2016 йилнинг куз ойларидан бери илиқлаша бошланди.

XS
SM
MD
LG